Ойнага қараб, ўзига оро бериш гуноҳми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ойнага қараб, ташқи кўринишини тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар, “Барча мақтовлар Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу шамойилимни чиройли яратганингдек, хулқимни ҳам гўзал қил!” деб дуо қилар эдилар. (Ибн Сунний ривояти).

Демак, мўмин банда ойнага қараб, либоси ва сочини тузатса бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага ойнага қарайвериш, ойна олдида соатлар вақтини бекор кетказиш яхши эмас”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s