Руфат Рисқиев шифохонада кома ҳолатида ётибди

Руфат Рисқиев архив сурат

Ўзбекистонлик афсонавий боксчи Руфат Рисқиев оғир аҳволда шифохонада ётибди. Маълумотларга кўра, боксчи кома ҳолатида. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берилмоқда, деб ёзмоқда Спутник Ўзбекистон.

“Руфат Асадович комада… Унга саломатлик тилайлик”, дейилади тармоқдаги хабарда.

Шу йилнинг сентябрь ойи охирларида Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада шифокорлар веналар тромбозининг оғирлашиши сабабли Руфат Рисқиевнинг ўнг оёғини тиззадан пастини кесиб ташлаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишганди.

2 октябр куни 67 ёшни қаршилаган Руфат Рисқиев 1974 йилда Гаванада жаҳон чемпиони бўлишга эришган. У шунингдек, 1976 йилги Монреал Олимпиадасида финалга қадар етиб борган ягона совет боксчиси ҳисобланади.

Руфат Рисқиев – СССР Халқлари спартакиадасининг икки карра чемпиони, Совет Иттифоқининг тўрт карра чемпиони, Жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси. АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирлар ғолиби. Марказий Осиёдаги илк халқаро тоифадаги профессионал бокс судьяси. “Ҳурмат Белгиси”, “Буюк хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари кавалери. Яқин ўтмишда – Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг вице-президенти, айни пайтда – оддий пенсионер.

Фото: © Sputnik / Н. Ключнев

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s