Тошкентда 24 соат ишлайдиган диспетчер хизмати ишга тушди

Тошкент шаҳар ҳокимияти қиш кунлари аҳоли дуч келиши мумкин бўлган турли муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар бир туманда узулуксиз ишлайдиган диспетчер хизматини ташкил қилди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.

“Пойтахтимиз аҳолисига яхши таниш бўлган 1055 диспетчерлик хизмати қиш-қировли кунларда иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз тун-у кун давомида қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишини маълум қилади”, — дейилган ҳокимият хабарида.

Ундан ташқари, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари ҳар бир туманда ҳам ташкил этилган:

Бектемир тумани – 1068
Миробод тумани – 1079
Мирзо Улуғбек тумани – 1075
Олмазор тумани – 1070
Сергели тумани – 1071
Учтепа тумани – 1073
Чилонзор тумани – 1056
Шайхонтоҳур тумани – 1077
Юнусобод тумани – 1078
Яккасарой тумани – 1074
Яшнобод тумани – 1076

“Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, ушбу диспетчерлик хизматига қилинган ҳар бир мурожаат аудио форматида ёзиб олинади ва уларнинг ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган. Бир сўз билан айтганда, Сизнинг 1055 диспетчерлик хизматига қилган ҳар бир мурожаатингиз ижроси доимий назоратда бўлиши таъминланади”, — дейилган ҳокимият хабарининг давомида.

Фото: Toshkent.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s