Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар яна тўрттага кўпаяди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ва Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини яратиш режалаштирилмоқда. Давлат раҳбарининг бу ҳақдаги фармони лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойланди, деб ёзади Daryo.uz «Газета.uz»га асосан.

Янги эркин иқтисодий зоналарни яратиш тўртта вилоятда минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналар яратиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга қулай шароитларни юзага келтиришга, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс тарзда ва самарали фойдаланишга йўналтирилган.

Ушбу зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва кейинчалик узайтирилиши мумкин, бу вақт давомида бу ерда алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади.

Тузиладиган янги корхоналар мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, гилам тўқиш, пойабзал ва чарм маҳсулотлари, экологик хавфсиз кимёвий, фармацевтик, озиқ-овқат, электротехник саноат, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларга тааллуқли бўлади.

Айни пайтда Ўзбекистонда учта — «Навоий», «Жиззах» ва «Ангрен» эркин иқтисодий зоналари мавжуд.

Фото: ЎзА

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s