Ўзбекистон ва МДҲ инвесторлари Дубайда деярли 4 млрд $га мулк сотиб олишди

Дубай

Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Туркманистон, Тожикистон, Белоруссия, Арманистон, Қирғизистон ва молдавиялик хусусий инвесторлар Дубайда кейинги уч йилда 3,8 миллиард долларлик кўчмас мулк сотиб олишди, деб ёзмоқда Спутник Ўзбекистон РИА Новости’нинг амирлик-шаҳардаги ер департаменти матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабари асосида.

Дубайдаги кўчмас мулкларга ўтган вақт давомида бу мамлакатлардан жами 6 мингга яқин киши инвестиция киритди, дейилади хабарда.

Дубай ер департаменти инвестиция бўлими вакили Мажид Али Рашиднинг айтишича, “рус тилида сўзлашувчи мамлакатлар фуқаролари томонидан Дубайдаги кўчмас мулкларга бўлган талаб ошиб бормоқда”. Шу муносабат билан рус тилида сўзлашувчи мижозлар учун махсус хизматлар жорий этиш режалаштирилмоқда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) – собиқ СССРнинг аксарият республикаларининг давлатлараро бирлашмаси. МДҲ таркибига Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Туркманистон, Тожикистон, Белорусь, Арманистон, Қирғизистон, Молдова киради.

Фото: © Sputnik / Владимир Вяткин

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s