Ҳомиладор аёлларнинг чалқанча тушиб ётиши хавфли деб тан олинди

Картинки по запросу беременная женщина фото

Окленд университети (Янги Зеландия) тиббиётчилари аёлларни ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида чалқанча тушиб ётмасликка чақиришди. Тадқиқот ҳақида EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Олимларнинг кўрсатишича, ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида орқаси билан ётиш (чалқанча тушиб) ўлик бола туғилиш эҳтимолини юзага келтиради. Бунга, тиббиётчиларнинг фикрича, ҳомилада юрак уришининг қисқариши ва қонга борувчи кислород ҳажмининг камайиши сабабдир.

Олимлар ҳомиладорликнинг еттинчи-тўққизинчи ойида бўлган 29 та соғлом аёл ва боладаги юрак уришини кузатиб боришди. Келажакда улар уйқу учун бошқа ҳолатлар ва бунинг ҳомила соғлиғига таъсирини тадқиқ қилиш ниятидалар. Шу билан бир қаторда, илмий изланиш муаллифларининг таъкидлашича, Буюк Британияда ҳар 227-чи бола ўлик ҳолда туғилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик тиббиётчилар ҳомиладор аёлнинг стресс ҳолатида бўлиши келажакда болада турли муаммолар ва хавотир ҳиссини келтириб чиқариши мумкинлигини хабар қилишганди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s