Актриса Шаҳзода Матчонова Туркияга жўнаб кетди: Унинг турмуш ўртоғи ўзидан беш ёш кичик футболчи бўлиб чиқди

Foto: “Shou-biznes.uz”

Актриса Шаҳзода Матчонова 25 ноябрь куни турмушга чиқди. 1987 йил 8 август куни таваллуд топган санъаткорнинг тўй оқшоми Тошкентдаги «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Дастлабки хабарларда куёвнинг исми Омар экани айтилган эди. Интервьюларининг бирида, Матчонованинг ўзи куёв «санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон» экани ҳақида айтиб ўтган эди.

«Sayyod.com»нинг ёзишича, куёвнинг асл исми Омар эмас, балки Музаффар Машарифов бўлиб, Туркияда истиқомат қилади, маҳаллий футбол клубларидан бирида тўп суради.

Интернетда «Музаффар Машарифов» деб қидирилса, «ВКонтакте», Facebook, Badoo каби ижтимоий тармоқларда 1992 йил 28 сентябрда туғилган бир йигитнинг саҳифалари чиқиб келади.

Саҳифалар йигитнинг селфиларига тўла, уларни кузатиб, Музаффар Машарифов ҳақиқатан ҳам спорт билан шуғулланиши, «Арсенал» (Лондон) футбол клубига ишқибозлик қилиши ойдинлашади, бироқ Туркиянинг қайси футбол жамоасида тўп суриши номаълум.

«Шаҳзоданинг жавобларидан фақатгина у Музаффар билан аввалроқ Туркияда танишгани, айни вақтда ўзи Туркиянинг Истанбул шаҳрида, қайнонаси билан бирга эканини маълум қилганини айта оламан, холос», — деб ёзади «Sayyod.com» сайти муаллифи.

«Нима учун тўйда куёвнинг яқинлари бўлмагани, нима учун у Омар исми билан уйлангани ҳақида эса, лозим топса, Шаҳзода ва Музаффарнинг ўзи маълум қилар. Бу шахсий ва оилавий масала», — дея қўшимча қилган сайт муаллифи.

Фото: «Shou-biznes.uz»

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s