Покистонлик чой сотувчи йигит ташқи кўриниши сабаб машҳур бўлиб кетди

 Фото: @jiah_ali

Покистоннинг Исломобод шаҳрида яшовчи чой сотувчисининг сурати ижтимоий тармоқларга жойланганидан сўнг у мисли кўрилмаган даражада машҳур бўлиб кетди. Бозорда чой сотаётган йигитнинг суратини илк марта Жиа Али исмли журналист қиз Instagram`га жойлади.

The Independent нашрининг хабар беришича, мовий кўзли Аршад Ханнинг суратини кўплаб хорижий ОАВлар ҳам чоп этди. Маълумотларга кўра, бутун дунёдан минглаб интернет фойдаланувчилар, хусусан қизлар чой сотувчи йигит билан танишиш истагини билдирган. Йигитнинг ўзи эса кино актёри бўлишни исташини айтган.

Ижтимоий тармоқларда ҳозирги кунга қадар #chaiwala хэштеги остида чой сотувчи йигитнинг 8 мингдан ортиқ суратлари жойлаштирилган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a comment